arm@urdu.uz
+998-62-2246645 Endi biz telegramda

ARM HAQIDA!


Урганч давлат университети ахборот-ресурс маркази фаолияти тўғрисида ҲИСОБОТ 11.04.2023 йил Урганч шаҳар Урганч давлат университетининг ахборот-ресурс маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 2006 йил 20 июнь 381-сонли қарори, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 23 июндаги 135/1-сонли қарорига асосан Урганч Давлат университетининг ахборот-ресурс маркази сифатида ташкил қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Ахборот-кутубхона фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 11-ноябрдаги 371-сонли буйруғига ҳамда Урганч давлат университети ректорининг 2022 йил 7 декабрдаги 137-I§9-сонли буйруғига биноан “Урганч давлат университетининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб тасдиқланди ва шу низом асосида фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда ахборот-ресурс маркази 5 та бўлимдан иборат бўлиб,булар: 1. Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими. 2. Ахборот-кутубхона ресурсларни бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими. 3. Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими 4. Электрон ахборот-ресурслар бўлими 5. Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими Ахборот-ресурс маркази Урганч шаҳар Ҳ. Олимжон 14-уйда жойлашган бўлиб, бош ахборот-ресурс марказининг компьютер ва ўқув заллари, китоб фондлари хоналари, Талабалар турар жойидаги компьютер ва ўқув заллари ва Урганч шаҳар маҳалларида жойлашган 2та филиал ахборот-кутубхона, факультетлардаги 8 та ахборот-кутубхоналарида марказ ходимлари бирдек хизмат кўрсатиб келмоқда. Бўлимларда жами ҳисобда 41 та штат бирлиги бўлиб, хозирда 42 нафар ходим хизмат кўрсатиб келади. Шулардан 25 (61%) нафари олий маълумотли, 17 (39%) нафари ўрта-махсус кутубхонашунослик маълумотига эга. Ходимларнинг 3 (10%) нафари олий кутубхонашунослик, 22 (50%) нафари олий бошқа мутахассислик маълумотларига, 17(40%) нафари ўрта махсус кутубхонашунослик, ахборот кутубхона иши, ахборотлаштириш ва кутубхоначи маълумотларига эга. Шулардан келиб чиқиб ахборот-ресурс маркази ходимларининг билим ва касбий кўникмаларини орттириш мақсадида ходимларнинг 3 нафари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонасида ташкил этилган ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш курсларида иштирок этиб диплом ва сертификатларга эга бўлдилар. Бугунги кунда ахборот-ресурс марказининг умумий китоб жамғармаси 22308 номда 306698 нусхадаги адабиётлардан иборат бўлиб, умумий жамғарманинг 8 % ни илмий адабиётлар (2618 номда 23337 нусха), 22 %ни дарсликлар (4735 номда 69065 нусха), 37 %ни ўқув қўлланмалар (8831 номда 113466 нусха), 18 %ни бадиий адабиётлар (3369 номда 54332 нусха), 15 %ни бошқа адабиётлар (2755 номда 46498 нусха) ташкил этади. Ахборот-ресурс маркази электрон каталоги ИРБИС64 ва АРМАТ дастурларида 36965 та адабиётларнинг электрон тўлиқ матнли нусхалари мавжуд бўлиб 19%ни дарсликлар(7034), 39% ўқув-қўлланмалар(14381), 11% илмий адабиётлар(4084), 4% бадиий адабиётлар(1301), 27% бошқа адабиётлар(10165) ташкил этади. 2022 йил давомида жами 301 номда 5040 нусха, жами 452459513 сўмлик адабиётлар кирим қилинди. Шулардан, 134 номда 2345 нусхада ўқув қўлланмалар, 74 номда 1384 нусхада дарсликлар, 1номда 3 нусхада илмий адабиётлар, 12 номда 115 нусха бадиий адабиётлар ҳамда 80 номда 1193 нусхада бошқа турдаги (луғат, рисола, тўплам, монография, китоб) адабиётларни ташкил қилади. Шундан 82842845 сўмлик 1576 та адабиётлар хадя қилинган. 2022-йилда 1544 та адабиётнинг электрон варианти яратилган бўлиб, уларнинг 470 таси дарслик, 861 таси ўқув-қўлланма, 7 таси илмий, 36 таси бадиий ва 170 таси бошқа адабиётларни ташкил қилади. Олий таълим вазирининг 2022-йил 13-июлдаги 225-сон буйруғига мувофиқ, ахборот-ресурс марказидаги ўқув ҳамда илмий адабиётларни “Электрон кутубхона” платформаси (unilibrary.uz)да жами рақамлаштирилган адабиётлар 538900 номда, шундан ўқув адабиётлар 207597 номдаги, мақолалар 28488 номда, диссертация ва авторефератлар 23631 номда, монографиялар 9734 номдаги адабиётлар жойлаштирилган. Жумладан Урганч давлат университети Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Электрон кутубхона” платформаси (unilibrary.uz)га рақамлаштирилган адабиётлардан 24870 номдаги адабиётлар киритилган, шундан ўқув адабиётлар 23282 номда, мақолалар 10 номда, диссертация ва авторефератлар 1003 номда, монографиялар 575 номдаги адабиётлар жойлаштирилган. Ногиронлиги бор бўлган кўзи ожиз талабалар учун Вилоят кўзи ожизлар ахборот-кутубхонаси билан Брайл ёзувидаги адабиётлардан 656 нусха, шундан 12 номда дарслик, 35 номда ўқув қўлланма 600 номда бадий адабиётлар, 21 номда бошқа адабиётлар ва 235 нусхадаги аудиоадабиётлари, шундан 11 номда дарслик, 15 номда ўқув қўлланма 197 номда бадий адабиётлар, 12 номда бошқа адабиётлардан фойдаланиш учун шартномалар қилинди. Ахборот-ресурс марказига жами 29424 нафар китобхонлар аъзо бўлган бўлиб буларнинг 1371 нафари профессор-ўқитувчи, 944 нафари ишчи-хизматчилар, 25810 нафари талабалар, 290 нафари магистрлар, 1009 нафари махалла фуқороларини ташкил қилади. Китобхонларга 2022 йил давомида 381344 та адабиёт берилган бўлиб, буларнинг 271615 таси электрон ва 109729 таси босма адабиётларни ташкил этади. 2022 йилда 33 номда 25237 нусхада газета ва 62 номда 506 нусхада журналларга oбуна бўлинган ва тарқатилган ҳамда 2023 йилда 38 номда газета ва 76 номда журналларга oбуна бўлинган. Ахборот-ресурс марказида жами ҳисобда 116 та компьютер, 15 та нетбук, 12 та сканер, 4та принтер, 10 та WIFI, 2 та проектр, 3 та телевизорлар бўлиб, компьютерларнинг ахборот-ресурс маркази асосий биносида 26 та, талабалар турар жойи компютер заллари 30 тa, асосий бино ўқув залида 50 тa ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган хонада 10 тa компютерларнинг барчаси интернетга уланган ва фойдаланилиб келинмоқда. Ҳар бир факультетдаги АРМларда адабиётлар билан таъминлаш ва талабаларнинг мустақил таълимини янада такомиллаштириш мақсадида WIFI зоналари ташкил қилинган. Барча бўлим ва марказлар қатори ахборот-ресурс марказининг ҳам веб сайти мавжуд бўлиб, веб сайтда марказ янгиликлари, яратилган янги имкониятлар, янги келган адабиётлар, марказга аъзо бўлиш қоидалари, китобхонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, марказнинг электрон каталог дастурлари, фойдали сайтлар, республикамиздаги ва бошқа давлатлардаги йирик кутубхоналар ва мухим янгиликлар бериб борилади. Марказда режа асосида турли мавзуларда, муҳим саналарга бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар, илмий амалий конференциялар, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, буюк алломалар таваллудига бағишлаб ўтказилган кечалар, талабаларнинг мутолаа маданиятини кучайтиришга қаратилган китобхонлик кечалари, янги келган адабиётларнинг тақдимотлари ва намойишлари ўтказилганини айтиш мумкин. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишлари тизимли ва самарали ташкил қилинган. Ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ривожлантириш, болалар ва ўсмирларни ҳар томонлама камол топтириш ва тарбиялашга йўналтирилган мумтоз жаҳон ва ўзбек адабиёти асарлари, қадимий қўлёзмаларнинг рақамли нусхалари яратилган ва улардан кенг фойдаланиш таъминланган. Ахборот-ресурс марказларининг фаолиятига замонавий компьютер технологияларини жорий этиш йўли билан замонавий марказга айлантириш ҳамда фойдаланувчиларга масофадан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш такомиллаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили апрел ойининг биринчи ҳафтаси "Китобхонлик ҳафталиги" етиб белгиланганлиги муносабати билан маънавий маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. “Китоболами” билан бирга “Энг фаол китобхон”, “Бадиий адабиёт мутооласи” мавзусида кўргазмалар ва танловлар ўтказилмоқда, ғолиблар тақдирланмоқда. 2022 йил мабойнида марказимизда 155 та маънавий маърифий тадбирлар ўтказилган. Булар 12 таси семинар-тренинг, 28 таси тақдимот, 51 та кўргазмалар, 13 таси семинар, 32 та учрашув, 11 таси викториналар ва 8 таси бошқалар. Мухтасар қилиб айтганда Ахборот-ресурс маркази ходимлари китобхонларнинг китоб мутолаасини тўлоқонли қондириш мақсадида эрталабки 9:00 дан 22:00 гача икки сменада хизмат қилиб келмоқдалар.